date
views 40

Муҳтож онага алимент пуллари ундириб берилди

Муҳтож онага алимент пуллари ундириб берилди
Оилаларнинг бузилиши кўпинча болалар таъминоти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Айрим ота-оналар фарзандлари моддий таъминотига етарли даражада эътибор қаратмайдилар.

Яқинда ана шундай ҳолатлардан бирида Мажбурий ижро бюроси ходимлари муҳтож онага 14 миллион сўмдан ортиқ алимент пулларини ундириб беришди.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига кўра, И.С. дан вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун Ф.Н. фойдасига алимент ундирилиши белгиланган эди. Аммо, ота алимент тўлашдан бош тортган ва қарздорлик 14 миллион сўмга етган.

Давлат ижрочиси, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли қарздордан тўлов ундирилди ва муҳтож онага топширилди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муҳтож онага алимент пуллари ундириб берилди