date
views 72

Тошкентда иккита Cobalt автомобили устига дарахт қулаб тушди

Тошкентда иккита Cobalt автомобили устига дарахт қулаб тушди
Миробод тумани ҳокимлиги кучли шамол сабаб автомобиллар устига дарахт қулагани юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита Cobalt русумидаги автомашина зарар кўрган.

Ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳокимлик ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмасликни сўради. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди.

Ўз навбатида пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳам Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол кузатилаётгани, транспорт воситаларини дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслик, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармасликдан огоҳлантирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иккита Cobalt автомобили устига дарахт қулаб тушди