
Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол туманига қарашли Узунбулоқ маҳалласига Туризм қўмитаси томонидан расман «Туризм маҳалласи» мақоми берилди. Бу муносабат билан ташкил этилган байрамона тадбирда маҳалла раисига махсус «Туризм маҳалласи» сертификати тантанали равишда топширилди.
Айни вақтда Узунбулоқ маҳалласида туризм инфратузилмаси жадал суръатларда ривожланмоқда. Бу ерда ҳозирги кунда 10 дан зиёд оилавий меҳмон уйлари, 8 нафар ҳунарманд усталар, 5 та овқатланиш жойи, шунингдек, 2 та селфи ҳудуди ва 3 та савдо маркази ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Тадбир давомида яна икки нафар маҳаллий тадбиркорга оилавий меҳмон уйларини муваффақиятли ташкил қилганлиги учун алоҳида сертификатлар тақдим этилди.
Шунингдек, ушбу тадбир доирасида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ички туризм ярмаркаси ҳам ўтказилди. Ярмаркада маҳаллий ҳунармандлар ўзларининг маҳсулотларини кенг жамоатчиликка тақдим этдилар. Бундан ташқари, бир қатор туризм компаниялари янги туристик йўналишлар ва турпакетларни таништирдилар.
Узунбулоқда «Туризм маҳалласи» ташкил этилиши ҳудудда ички туризмни янада ривожлантиришга, маҳаллий аҳолининг бандлигини оширишга, шу орқали ҳудуднинг иқтисодий ривожига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Келажакда ҳам бу каби тадбирларни давом эттириш режалаштирилган. Хусусан, 2025 йилнинг охиригача Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги «Ухум» ва Бахмал туманидаги «Новқа» маҳаллаларига ҳам «Туризм маҳалласи» мақоми берилмоқчи. Бу эса вилоятдаги туризм салоҳиятининг ошишига янада катта туртки бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.