18:57 / 22.11.2016
8 170

Наримон Умаров Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

Наримон Умаров Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаровнинг 22 ноябрь куни бўлиб ўтган Хоразм вилоятидаги учрашуви ҳам бошқа ҳудудлардаги сингари сайловчиларнинг юқори даражадаги фаоллигида кечди.

Наримон Умаров учрашув иштирокчиларига ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини маълум қилди. Хусусан, номзод “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда, аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган, кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини оқлаган давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга самарали татбиқ этиш тажрибасини давом эттиришга доир таклифлари билан ўртоқлашди.

Айниқса, Президентликка номзоднинг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир илгари сурган таклифлари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Жумладан, илм-фан, техника, тиббиёт соҳалари тез суръатларда тараққий этиб бораётган бир пайтда демографик муаммолар, экологик бўҳронлар оқибатида янги-янги касалликлар келиб чиқаётгани, бу эса аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини мунтазам равишда яхшилаб боришни тақозо этади. Бу эса соҳадаги илмий-амалий изланишларнинг самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимларининг малакасини юксалтиришга қаратилган масалаларга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини талаб қилади.

Шу боис номзод аҳоли кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш баробарида, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, қолаверса, мазкур соҳада дори воситаларининг ноқонуний айланиши ҳамда сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканини баён қилди.

Номзоднинг аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, хусусан, дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланиб келинаётган энг илғор тиббий хизмат турларини мамлакатимизда ҳам жорий қилиш орқали кўплаб инсонларниқаратилган эзгу мақсадлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар Президентликка номзоддан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди ҳамда ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Қурбонбоев, Урганч давлат университети доценти Ю.Рахманова, Хоразм вилоят Онкология диспансери бош шифокори Т.Палванов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Рузметов ва бошқалар Наримон Умаровнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наримон Умаров Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди