
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида мамлакат мустақиллигининг 249 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёев бугун, 2 май куни АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.

Тадбир давомида сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник мамлакат мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирга тўпланганларни қутлади.

«Давлатлар инсонлар сингари қўшни танлай олмайди, аммо йўлга чиқиш учун йўлдошларни танлаши мумкин. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан шундай йўлдош бўлишни танламоқда. Биз хавфсизлик, суверенитет ва фаровонлик – ҳамкорлик ва англашув орқали биргаликда барпо этилгани маъқул, деб ҳисоблаймиз», — дейди элчи ўз нутқида.



АҚШ МустақиллигиТошкент шаҳриСаида МирзиёеваТантанали ТадбирДўстлик АлоқалариЖонатан Ҳеник Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар