date
views 327

Самарқандда ўқувчилар узр сўраш учун тиз чўктирилди

Самарқандда ўқувчилар узр сўраш учун тиз чўктирилди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган 21-мактабда содир бўлган ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.

Видеода икки ўқувчининг бошқа бир тенгдошидан тиз чўккан ҳолда кечирим сўраётгани кўринади.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат 2024 йилнинг апрель ойида юз берган.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб сифатида Х.Т. исмли ўқувчининг синфдоши Э.Я.га нисбатан ҳақорат қилгани кўрсатилмоқда. Кейинчалик мактаб раҳбарияти томонидан Х.Т. ва унинг опаси, ота-онасининг розилиги асосида Э.Я.нинг уйига кечирим сўраш учун олиб борилган. Лекин Э.Я.нинг онаси ўз фарзанди олдида тиз чўкиб кечирим сўрашни талаб қилган ва бу ҳолат видеога олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Э.Я.нинг онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, мазкур ҳолатга йўл қўйган мактаб директорининг ўринбосари, синф раҳбари ҳамда психологга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилган.

Мактаб маъмурияти ва профилактика инспектори томонидан бундай воқеалар яна такрорланмаслиги учун ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилгани маълум қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ўқувчилар узр сўраш учун тиз чўктирилди