
Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда 1 ёшга тўлмаган болани онаси кўчага ташлаб кетгани тўғрисида тарқалган видео юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра 21 ёшли аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бола тумандаги гўдаклар учун мўлжалланган болалар уйига жойлаштирилиб, унга зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда.
«Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда. Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар