date
views 42

Қарздор жамиятнинг 8 млрд. сўмлик биноси банк балансига ўтиб кетди

Қарздор жамиятнинг 8 млрд. сўмлик биноси банк балансига ўтиб кетди
Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувида бўлган, Нукус туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор "FEED TRADE TAXIATASH" МЧЖдан АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 643 233 АҚШ долларини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Хўжайли туманида жойлашган 8 млрд. сўмлик бўрдоқчилик мажмуаси (мол фермаси)га қаратиш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда гаров мулки бўлган кўчмас мулклар тегишли тартибда хатлаб қўйилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулклар электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

2024 йил март ойида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бинога харидор топилмаганлиги сабабли сотилмаган бўлиб, ушбу мулклар қарздорлик эвазига АТБ “Микрокредитбанк” балансига ўтказиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор жамиятнинг 8 млрд. сўмлик биноси банк балансига ўтиб кетди