
Қирғизистонда ҳанузгача қадимий одатлардан бири – қиз олиб қочиш мавжуд бўлиб, мамлакатдаги никоҳларнинг бешдан бири айнан шу йўл билан амалга ошар экан. Бундай маълумотлар Қирғизистонда ўтказилган "Гендернинг жамият томонидан қабул қилиниши" деб номланган тадқиқот давомида олинди. Бу ҳақда 24.kg сайти ёзмоқда.
"Аёлларни уларнинг розилигисиз олиб қочиш орқали никоҳ қуриш бутун мамлакат бўйлаб оз ёки кўп даражада кузатилади: Бишкекда 2 фоиздан Норин вилоятида 21 фоизгача. Кўпинча ўрта маълумотга эга ёки умуман маълумотга эга бўлмаган қизлар ҳамда ночорроқ оилалар фарзандлари ўғирланади. Бундай ҳолат қишлоқларда шаҳардан деярли икки маротаба кўпроқ юз беради", дейилган ҳужжатда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қиз олиб қочиш қадимда кам учраган, бироқ ҳозир оммалашиб кетган.
Маълум бўлишича, аёлнинг розилигисиз мажбурий никоҳ қуришлар Норин, Иссиқ-кўл ва Талас вилоятларида кенг тарқаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар