
Жиззах вилоятида фуқароларни чет элга ишга жўнатиш баҳонасида йирик миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи Н.Б.Қ. исмли шахс Зарбдор туманида яшовчи А.А.Д.ни Мексика орқали АҚШга ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Ушбу “хизмат” учун у 200 миллион сўм талаб қилган. Сумма таркибида 11 200 АҚШ доллари ва 50 миллион сўм нақд пул бўлган.
Н.Б.Қ. ана шу пулларни қабул қилиб олиш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан далил ашёлар билан бирга қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги пайтларда кўпайган сохта “ишга жўнатиш” ҳолатлари
Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида чет элда ишлаш орқали тез ва осон даромад топиш умиди кучайган. Бу эса айрим шахслар томонидан фойда олиш воситасига айланиб бормоқда. Турли “посредник”лар, агентликлар ёки шахсий алоқалар асосида ишга жўнатишни ваъда қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар аҳолини бундай сохта ваъдаларга учмасликка, фақат расмий йўллар орқали ишга жўнашга чақирмоқда.
Zamin.uz таҳририяти мурожаат қилади: агар сиздан ҳам шубҳали шахслар хорижда иш таклиф қилиб, катта миқдорда пул талаб қилса — бу ҳақда тегишли органларга мурожаат қилинг. Сизнинг оилавий бойлигингиз ва хавфсизлигингиз — энг асосий устуворликдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар