date
views 35

Жиззахда АҚШга ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс ушланди

Жиззахда АҚШга ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс ушланди
Жиззахда ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс қўлга олинди, деб UPL.uz хабар берди.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилган. Унинг давомида Ш.Рашидов туманида яшовчи шахс ушланган. Маълум бўлишича, у Зарбдор тумани фуқаросининг ишончини қозониб, унини АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, 11 200 АҚШ доллари (тақрибан 141 миллион сўм) ва 50 миллион сўм олган. Умумий олинган маблағ 200 миллион сўмга тенг бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, у фуқарони АҚШга ноқонуний йўл билан, Мексика орқали юборишни режалаштирган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Фирибгарлик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда АҚШга ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс ушланди