
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси М-39 халқаро автомобил йўлида юк автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 май куни соат 17:20 да М-39 халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Қангли МФЙ ҳудудида ўтувчи қисмининг 971-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Жиззах вилояти ФВБга хабар тушган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғинни ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг двигател ва салон қисми ёниб зарарланган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар