
Андижон вилоятида Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб, Damas’га урилди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 12 май куни соат 15:10 ларда Андижон шаҳар Й.Отабеков, Мустақиллик ҳамда Бобуршоҳ кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Мустақиллик кўчасидан ҳаракатланиб келаётган Х.Г. бошқарувида бўлган Equinox’да, Й.Отабеков кўчасидан келаётган Wоlkswagen тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг четида турган Damas автомашинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар