Самарқанд вилоятида «Терсак» туризм қишлоғи очилди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Терсак қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди.
Терсак қишлоғида ўтказилган тантанали маросимда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Терсак қишлоғи замонавий инфратузилма ва маҳаллий маданият уйғунлигини мужассам этган ҳолда, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қизиқарли манзилга айланиши кутилмоқда. Қишлоқда сайёҳлар учун турар жойлар, миллий таомлар тақдим этиладиган ошхоналар ташкил этилган.
Тадбир давомида туризм соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорларга уларнинг меҳнатини қадрлаш, соҳадаги ривожланишга қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида сертификатлар топширилди.
Мазкур туризм қишлоғининг очилиши Ургут тумани ҳамда вилоят туризм салоҳиятини янада оширишда муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Терсак қишлоғида ўтказилган тантанали маросимда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Терсак қишлоғи замонавий инфратузилма ва маҳаллий маданият уйғунлигини мужассам этган ҳолда, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қизиқарли манзилга айланиши кутилмоқда. Қишлоқда сайёҳлар учун турар жойлар, миллий таомлар тақдим этиладиган ошхоналар ташкил этилган.
Тадбир давомида туризм соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорларга уларнинг меҳнатини қадрлаш, соҳадаги ривожланишга қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида сертификатлар топширилди.
Мазкур туризм қишлоғининг очилиши Ургут тумани ҳамда вилоят туризм салоҳиятини янада оширишда муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…