
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро ҳисобидан ундирувчи “Ипак Йўли” АИТ банки фойдасига жами 548 492 148 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровдаги “EXEED TXL” русумли транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 15.04.2025 йилда келиб тушган. Мазкур ижро иши юзасидан ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқарога тегишли бўлган автотранспорт воситаси хатланиб, тарафлар ўртасида 452.200.000 сўмга баҳоланиб, вақтинча сақлашлик учун ундирувчига топширилган.
Ҳозирда хатланган транспорт воситасини аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар