
Машҳур хонанда Муниса Ризаева ва турмуш ўртоғи Арсений билан бўлган қизиқарли суҳбат ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Блогер томонидан "Турмуш ўртоғингиз нима иш билан шуғулланади?" деган саволга Муниса Ризаева очиқчасига жавоб берди:
— Эримнинг катта майнинг фермаси бор, у айнан майнинг соҳасида фаолият юритади, — деди хонанда.
Суҳбат давомида блогер видеоалоқа орқали Арсений билан бевосита боғланди ва ундан даромад манбаи ҳақида сўради. Арсений бундай деди:
— Олдин майнинг компанияси инвестори бўлганман. Ҳозир Россияда майнинг фермам мавжуд. Пулни крипто ва майнингдан топаман.
Блогер унга савол берди:
— Ўзбекистонда ҳам майнинг фермасини юритиш мумкинми?
Арсений бунга шундай жавоб берди:
— Ўзбекистонда майнинг фаолияти фақат қуёш панеллари орқали қонуний амалга оширилиши мумкин.
Блогер кулиб жавоб берди:
— Унда кел, мен томда қуёш панеллари ўрнатганман, бирга ишлаймиз!
Арсений эса табассум билан жавоб қайтарди:
— Майли, синаб кўрамиз!
Суҳбат охирида блогер:
— Хўп, сенинг ишинг нима, қандай даромад топишинг ҳақида тушундим. Крипто, майнинг, инвестиция, хуллас, молиявий технологиялар!
Муниса эса сўзини қуйидагича якунлади:
— Эрим қаердан катта пул топиш мумкин бўлса, айнан шу йўналишларда ҳаракат қилади.
Блогер суҳбат якунида:
— Тошкентда кутамиз!
Арсений эса жавоб берди:
— Тез кунда бораман!
Zamin.uz таҳририяти Муниса Ризаева ва унинг турмуш ўртоғига муваффақиятлар тилайди. Уларнинг замонавий технологиялар асосидаги фаолияти ва оилавий уйғунлиги кўпларга ўрнак бўлиши аниқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар