
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган омборхоналардан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
14 май куни соат 11:03 да Сергели туманидаги Нилуфар кўчасида жойлашган омборда ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида хабар тушган. Ҳодиса жойига зудлик билан 12 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари юборилган ва улар воқеа жойига 11:05 да етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларига киришган.
Ёнғинни назоратга олиш учун бир соатдан кўпроқ вақт кетган ва соат 12:15 га келиб ёнғин қуршаб олинган. Ниҳоят, ёнғин соат 13:31 да бутунлай бартараф этилган. Ҳодиса жойида вазиятни бевосита назорат қилиш ва ёнғинни бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев ҳамда унинг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров ҳам етиб борган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда мутасаддилар томонидан ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча ёнғин натижасида омборхонада қандай товарлар зарар кўргани ва бу ёнғиндан келиб чиққан иқтисодий зарарнинг аниқ суммаси ҳам текширилмоқда. Расмийлар фуқаролардан хавфсизлик чораларига риоя қилишни ва эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.
Тошкент шаҳриСергели туманиЁнғин содир бўлдиФавқулодда вазиятларБотир ҚудратхўжаевСанжар ЗупаровЖабрланганлар ҳақида Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар