date
views 87

Давлат тиббий муассасаларида пулли хизматлар нархи қимматлашиши мумкин

Давлат тиббий муассасаларида пулли хизматлар нархи қимматлашиши мумкин
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган янги қўшма қарорга кўра, пулли тиббий хизмат кўрсатадиган давлат даволаш-профилактика муассасаларини молиялаштириш тартибига жиддий ўзгариш киритилди.

Эндиликда янги тартибга мувофиқ, пулли тиббий хизматлар нархини белгилашда хизмат таннархига нисбатан белгиланадиган рентабеллик даражаси 20 фоиздан ошмаслиги лозимлиги белгиланди. Аввалги тартибга кўра, бу кўрсаткич айнан шундай тиббий хизмат учун бюджет маблағлари ҳисобига белгиланган хизмат қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги керак эди.

Иқтисодчи эксперт Отабек Бакиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ўзгариш давлат тиббий муассасаларидаги пулли хизматлар учун тўловларнинг сезиларли даражада ошиб кетишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бакировнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу қарор хизмат кўрсатиш нархларининг 4,8 каррагача ошишига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Иқтисодчининг тушунтиришига кўра, аввалги тартиб асосида 100 минг сўм таннархига эга бўлган тиббий хизмат учун фақат 25 минг сўм қўшимча нарх олиш мумкин эди. Янги тартиб эса, таннархи 100 минг сўмлик хизмат нархи 120 минг сўмгача бўлиши мумкинлигини белгилайди. Бу эса тиббий хизматларга бўлган харажатларнинг ошишига олиб келади.

Мутахассислар мазкур ўзгариш фуқароларнинг давлат тиббий муассасаларидаги пулли хизматлардан фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирмоқдалар. Шу билан бирга, янги тартиб давлат шифохоналарида хизмат сифатини яхшилаш ва муассасаларнинг иқтисодий барқарорлигини оширишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат тиббий муассасаларида пулли хизматлар нархи қимматлашиши мумкин