
Жиззах шаҳрида хорижда ишлашни орзу қилган фуқарони алдаб, йирик миқдорда пулни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида, аввал судланган фуқаро Н.Б. қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у ўзини “ишончли одам” сифатида таништириб, фуқаро Ш.К.га “Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатаман” деб ваъда берган. Чет элда юқори даромадли ишни қўлга киритмоқчи бўлган фуқаро унга ишониб, 11 200 АҚШ доллари ва 50 миллион сўмга яқин пул маблағини топширган.
Аммо шубҳали ҳолатни фош этиш мақсадида ташкил этилган тезкор тадбир вақтида, Н.Б. айнан шу пулларни олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай ҳолатларда ҳушёр бўлишга, ҳеч қандай расмий кафолатсиз ва ишончсиз шахсларга катта миқдорда пул бермасликка чақиради.
Сиз бу масала юзасидан нима деб ўйлайсиз? Қандай чоралар самарали бўлиши мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар