
Касбилик фуқаро Ф.Қ. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 29.10.2020 йилдаги суд буйруғига асосан 1 нафар фарзандини то у вояга етгунга қадар моддий таъминлаши лозим эди.
Аммо Ф.Қ. алиментдан бўйин товлаб, Бюро ходимларидан беркинишга уринди. Тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли қарздорлик 19 млн. сўмга етди.
Шу сабабли, Бюронинг Касби туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 21.04.2025 йилда қарздор Ф.Қ.ни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бошқарма Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро 14.05.2025 йилда Косон туманидан топилди ва кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун бўлим давлат ижрочисига топширилди.
Унутманг, қарз ортса — оқибатлар оғир бўлади.
Фуқаролик ИшлариКасбилик ФуқароАлимент ТўлашҚарздорлик МиқдориБюро ҲодимлариИжро Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар