
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки ўсмирнинг хавфли селфи олишга бўлган ҳаракати фожиали якун топди. «Миллар» телеканали хабар беришича, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи темирйўл йўналишида содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, икки ўсмир қизиқиш ортидан вагон тепасига чиқиб суратга тушмоқчи бўлган. Аммо улардан бири ердан тахминан бир метрча юқорига кўтарилганида, юқори кучланишли электр токи таъсирида кучли портлаш содир бўлган ва ўсмирни аланга қамраб олган. Жароҳат олган бола вагоннинг ёнидаги темир зинадан осилиб қолган.
Ҳодиса гувоҳлари зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақирган. Воқеа жойига келган тиббиёт ходимлари жабрланган икки ўсмирни шифохонага олиб кетишган. Уларнинг бири енгилроқ жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган бўлса, иккинчи ўсмирнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда ва у ҳозирда жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича мутасадди идоралар тергов ишларини бошлаган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг қандай юз бергани бўйича аниқ текширувлар олиб борилмоқда.
Мутахассислар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ёшлар ва ўсмирларни темирйўл ҳудудида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақиради. Чунки юқори кучланишли электр токи ўта хавфли бўлиб, ҳатто вагон тепасига тўғридан-тўғри тегмасдан ҳам инсон ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти ушбу воқеанинг тафсилотларини кузатиб, қўшимча маълумотларни ўз вақтида ўқувчиларга етказиб боради. Шу билан бирга, ота-оналар ва ўқитувчилардан болаларга хавфсизлик масалаларида жиддий тушунтириш ишларини олиб боришларини яна бир бор илтимос қилиб қоламиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар