date
views 55

МИБ: ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди

МИБ: ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди
Биламиз, одатда ота оналар билан йиғилиш ёки учрашувлар таълим муассасаларида ўтказилади. Бу каби учрашувлардан мақсад фарзанд таълим-тарбияси, унинг билим олиш-у, юриш туришини таҳлил этишдир.

Айнан бу каби учрашувларни кейинги йилларда турли соҳаларда ҳам ўтказилаётган албатта қувонарли ҳол. Сабаби, кимнидир фарзанди фаолият олиб бораётган тизим, унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиштириш, ота оналар фикр мулоҳазаларини эшитишдир.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ҳам мунтазам равишда ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказиш яхши анъана тусини олган.

Бу галги тадбир ҳам бунинг узвий давоми бўлди. Учрашув-мулоқотни бошқарма бошлиғи Б.Мирзаахмедов очар экан, ота-оналарни бошқармага хуш келибсиз, дея тадбир мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.

– Сизларни бундай йиғилишга таклиф этишимиздан мақсад аввало ўғлингиз, қизингиз ишлаётган идора, бу ердаги шароит, вазифа масъулияти ва тартиб-интизом билан таништириш, ота-оналар билан яқиндан мулоқот қилишдир.

Тадбир давомида Мажбурий ижро бюроси масъул ходими Д.Арипов сўзга чиқиб, ҳалоллик жамият ривожининг асосий мезонидир,дея таъкидлади. Айниқса, Бюро органлари тизимида давлат ва фуқаролар манфаатлари, суд ва бошқа ваколатли органларидан келаётган ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш, пировардида адолатни муҳитини қарор топшириш устувор вазифадир. Кейинги қисқа вақт ичида тизим ва унда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳар томонлама қўллаб қувватланиб, ижтимоий ҳимоя янада кучайтирилди, моддий манфаатдорлиги ошди. Шундан келиб чиқиб, буни қадрига етиб ишлаш, лозимдир дея сўзи давомида.

Шундан сўнг, иштирокчиларига махсус видеофильм намойиш этилди. Унда меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўйган, прокуратура органи деган шарафли касбга доғ туширган айрим собиқ ҳамкасбларнинг аччиқ қисмати ҳақида ҳикоя қилинди.

Тадбир давомида ходимлар ва уларнинг ота-оналари сўз олиб, Бюро органларида яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлаши, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришларини айтиб ўтдилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди