date
views 72

Суд қарори ижро этилиб, жавобгарлар хонадондан кўчирилди

Суд қарори ижро этилиб, жавобгарлар хонадондан кўчирилди
МИБнинг Учтепа туман бўлим иш юритувига, ФИБ Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига кўра, қарздорлар бир оиланинг 4 нафар аъзосини низоли, яшаб турган уйидан бошқа хонадонга кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорларга нисбатан 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ қарздорлар қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда ўз мажбуриятларини бажармасдан, хонадонни қонуний эгасига бўшатиб беришдан мунтазам равишда бош тортиб келишган. Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар мажбурий тартибда уйдан кўчирилиб, суд қарорида белгиланган хонадонга кўчириб ўтказилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатининг ижроси таъминлангани боис давлат ижрочиси томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро амалда тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарори ижро этилиб, жавобгарлар хонадондан кўчирилди