
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, ундирувчи Р.В.ни Хонқа туманидаги корхоналардан бирига соқчи лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 6.067.540 сўм, даъво аризаси киритишда почта харажати 37.500 сўм, 1.500.000 сўм маънавий зарар, жами 7.605.040 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ Хонқа тумани бўлими томонидан ундирувчи Р.В.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди.
Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 7.605.040 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди.
Фуқаролик ИшлариУрганч СудИжро ВарақалариМажбурий ИжроХонқа ТуманиМаънавий ЗарарБанк ҲисобИшга ТиклашУндирувчи Р.В Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар