date
views 3 215

Ўқувчилар ишлаши мумкин бўлган 40 та касб эълон қилинди

Ўқувчилар ишлаши мумкин бўлган 40 та касб эълон қилинди
Ўзбекистонда мактаб ва коллеж ўқувчиларига ўқишдан ташқари бўш вақтларида фаолият юритиш имконини берувчи енгил меҳнат турлари аниқланди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида 40 та касб ва иш тури акс этган рўйхат тасдиқланди.

Мазкур рўйхат Меҳнат кодекси ва ўқувчиларнинг саломатлиги ҳамда таълим жараёнига зиён етказмаслик тамойиллари асосида тузилган. Бу рўйхат орқали умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қонуний равишда меҳнат қилиш имконияти яратилади.

Унга кўра, ўқувчилар официант, сотувчи, сартарош, деҳқон хўжалиги аъзоси, буюмлар қўлда қадоқловчи, юкчи ва шу каби енгил меҳнат турларида фаолият юритишлари мумкин.

Юк кўтариш чекловлари:
  • 16–18 ёшдаги ўқувчилар учун юк кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишларда 4,1 килодан оғир бўлмаган юклар билан чекланади;
  • 16 ёшгача бўлганлар учун эса, ўғил болаларга 6,5 кг, қиз болаларга 3,5 кг дан ортиқ бўлмаган юкларга рухсат берилади;
  • Шунингдек, улар вагонетка ва аравачалар ёрдамида юк ташиш ишларига жалб этилмаслиги лозим.

Қарорда таъкидланишича, 18 ёшга тўлмаганлар хавфли ва зарарли меҳнат шароитига эга ишларга ҳеч қандай ҳолатда жалб этилмаслиги шарт.

Zamin.uz таҳририяти мазкур ташаббус орқали ёшларнинг меҳнатга бўлган қизиқишини қонуний асосда йўлга қўйиш ҳамда уларнинг шахсий ривожига ёрдам бериш мақсад қилинганини эътироф этади. Сиз бу рўйхат ҳақида нима деб ўйлайсиз? Қандай касблар қўшилиши ёки чиқарилиши керак?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқувчилар ишлаши мумкин бўлган 40 та касб эълон қилинди
-->