
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда, Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан 2 нафар фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Навбатдаги ҳолатда Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 млн сўм ва давлат божи учун 1,5 млн сўм олади.
Адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 млн сўм олади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ушбу ишни гўёки ижобий ҳал қилганлигини айтиб, қўшимча 2 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат ХавфсизликАдвокатлик БюросиҚарши ШаҳриФуқаролик ИшлариИжобий ҲалҲуқуқий ЁрдамЖиноят КодексиТезкор ТадбирМансабдор Танишлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар