date
views 37

Корхона фойдасига 4,1 млрд. сўм маблағ ундириб берилди

Корхона фойдасига 4,1 млрд. сўм маблағ ундириб берилди
Шовот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “X.I.X.” МЧЖдан ундирувчи “D.I.” МЧЖ фойдасига 4,0 млрд. сўм асосий қарз ва 103,5 млн. сўм фоиз суммаси ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, қарздор мазкур қарзни тўлашлиги юзасидан огоҳлантирилган ва 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “X.I.X.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига банд солиниб, инкассо топшириқномаси юборилган.

Шундан сўнг, қаздор жамиятдан ижро ҳужжатида белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.

Умрбек Абдуллаев,
Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхона фойдасига 4,1 млрд. сўм маблағ ундириб берилди