
Оила ажралишганда энг кўп азият чекувчилар бу, шубҳасиз, фарзандлар. Она меҳрига ташна гўдакларни ундан айириш энг катта фожиа. Афсуски, баъзида шундай аянчли ҳолатлар учраб туради. Аммо қонун ва меҳр барибир устун келади.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича судининг қарорига асосан, фуқаро Ж.И.дан унинг 2016 йилда туғилган Азиз ва 2018 йилда туғилган Лазиз исмли фарзандлари онаси Г.И. тарбиясига олиб берилиши керак эди. Бу ҳақдаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бир муддат олдин давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан кичик ўғил Лазиз онаси бағрига қайтарилган эди. Лекин, афсуски, ота Ж.И. катта ўғли Азизни яширишга уриниб, суд қарори ижросига тўсқинлик қилган. Шу сабабли, Азизга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимларининг тинимсиз изланишлари ва олинган тезкор маълумотларга асосан, ниҳоят қидирувдаги болакай Азиз Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан топилди!
Энг муҳими, Азиз ниҳоят онасининг илиқ бағрига қайтарилди. Айниқса, ака-ука Азиз ва Лазиз бир-бирларини кўриб, қувончдан осмонга сапчишди! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар