date
views 111

Нукусда қарздор 163 млн. сўмлик етказилган зарарни тўлади

Нукусда қарздор 163 млн. сўмлик етказилган зарарни тўлади
Қонун устуворлиги юқори бўлган давлатимизда ўзганинг мулкини алдов йўли билан ўзлаштираётган шахсларга ўрин йўқлиги ва уларнинг қилмишларига жазонинг муқаррарлиги бод-бод такрорланаётган бўлса-да, фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг пуллари ва мол-мулкларини ўзлаштириш ҳолатлари учраб турмоқда ва булар орасида аёл кишилар ҳам афсуски, йўқ эмас.

Шундай ҳолатлардан бири Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган бўлиб, жиноятчининг алдов йўли билан ўзлаштирган пул маблағлари Бюро органи томонидан жабрланувчига ундириб берилди.

Аниқланишича, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а”-бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилган К.М.дан жабрланувчи А.Ҳ.нинг фойдасига 163 млн 327 минг сўм миқдордаги зарар пулларини ундириш белгиланган.

Ушбу ҳукм бўйича чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилганида, унинг номида фақатгина ўзи яшаб келаётган хонадон мавжудлиги аниқланган.

Шунга қарамасдан бўлим ходимлари томонидан қарздорнинг яшаш хонадонига бир неча маротаба борилиб, уйдаги мол-мулклар кўздан кечирилиб рўйхатга олинган.

Шундан сўнг, қарздор фуқаро 163 млн. сўмдан ортиқ қарздорликни нақд пул шаклида тўлаб берган ва давлат ижрочиларидан ижро ишини тугатишни сўраб илтимоснома берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда қарздор 163 млн. сўмлик етказилган зарарни тўлади