
Қумқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Раҳим Жўраев (исм фамилияси ўзгартирилган) ўзининг тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотларини Тошкент вилоятидан шартнома асосида қабул қилиб, фойдаланиб келган бўлса-да, тарафлар келишувига кўра тўловлар ўз вақтда амалга оширилмаган.
Ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича суд органларида кўриб чиқилиб, Р.Жўраевдан 244 миллион сўм қарз ундирилиши белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди. Қарздор Р.Жўраевга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, қарздорлик бартараф этилмади.
Шундан сўнг, ўрганишлар натижасида қарздорга тегишли “Камаз” русумли юк машинаси борлиги аниқланиб, давлат ижрочисининг қарори билан қидирув эълон қилинди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина туман ҳудудидан топилиб, тегишли тартибда хатланди.
Худди шунингдек, ижро ҳужжатлари асосида Термиз тумани Ободонлаштириш бошқармасининг ҳам юридик ташкилотлар олдидаги жами 308 миллион сўм қарздорлиги учун қарздор жамиятга тегишли “Shacman” махсус юк машинасига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида автомашина топилиб, хатловга олинди.
Ҳозирда ушбу хатловга олинган автомашиналарни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Бюро органлари томонидан бу каби қидирув тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар