
Хоразм ва Андижон вилоятларида ноқонуний йўллар билан имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Т.Ж. исмли шахс фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хоразм вилояти тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 150 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Андижон вилоятида ўтказилган тадбирда эса У.О. исмли шахс фуқаро Б.М.га гўёки Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 3 минг доллар эвазига 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, шундан 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар