17:42 / 17.03.2015
7 111

Beeline’нинг твиттердаги саҳифаси Наврўзга бағишланган йирик хештег-акцияда иштирок этади

Beeline’нинг твиттердаги саҳифаси Наврўзга бағишланган йирик хештег-акцияда иштирок этади

2015 йил 17 март куни Beeline алоқа операторининг расмий твиттер-саҳифаси йирик баҳорий акцияда иштирок этиши ҳақида хабар берди. Акциянинг мақсади – #NavrUZ хештегини жаҳон трендига чиқариш ҳисобланади.

“Ўтган йили #IrmatovBest хештегини жаҳон трендига чиқаришга ёрдам берган йирик акцияни ҳам Beeline қўллаб-қувватлаган эди. Навбатдаги акция гўзал Наврўз байрамига бағишланган бўлиб, бу воқеанинг бир қисми бўлишдан мамнунмиз. Мазкур акцияда ушбу ғояни қўллаб- қувватлашни истаган ҳар бир инсон ўз аккаунтидан #NavrUZ хештеги билан хабар қолдириб иштирок этиши мумкин. Бизнинг саҳифамизда 23 мингдан зиёд фолловер мавжуд ва улар ушбу қизиқарли ташаббусда иштирок этишади деб умид қиламиз”, дея воқеани шарҳлайди Unitel’нинг матбуот-котиби Резида Эрдман.

#NavrUZ хештеги билан ёзилган хабарни ҳозирдан жўнатиш мумкин. Масалан: “#NavrUZ менинг севимли байрамим”. Асосий натижага эришиш учун Тошкент вақти билан 20 март куни, соат 16:00 да хабарларнинг асосий қисмини жўнатиш лозим бўлади.

Батафсил маълумот – https://www.twitter.com/beeline_uz саҳифасида.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Beeline’нинг твиттердаги саҳифаси Наврўзга бағишланган йирик хештег-акцияда иштирок этади