21:01 / 27.11.2016
6 971

Марадона Фидель Кастрони “иккинчи отам” деб атади

Марадона Фидель Кастрони “иккинчи отам” деб атади

Аргентиналик машҳур футболчи Диего Марадона Фидель Кастрони “иккинчи отам”, деб атади, деб хабар қилмоқда Protoday нашри.

“Менга Буэнос-Айресдан қўнғироқ қилишди, мен шок ҳолатига тушдим. Бугун ҳаётимдаги энг ёмон кун, менга энг буюк инсоннинг вафоти ҳақида хабар қилишди. Мен даҳшатли овозда қичқириб юбордим, негаки у киши менинг иккинчи отамдай бўлиб қолган эдилар”, — деб айтган айни вақтда Хорватияда бўлган Марадона.

“Менга кўплаб ҳиммат кўрсатган Рауль Кастро, унинг фарзандлари ва Куба халқи билан бирга бўлмоқчиман ва дўстим Фидель билан видолашмоқчиман. Менинг ҳаётим учун унга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деб айтган Марадона.

Футболчининг сўзларига қараганда, Кастро охир-оқибат унга гиёҳвандлик балосидан қутулишда ёрдам берган.

“У мен билан гиёҳванд моддалар, тикланиш ва мен буни уддалай олиши ҳақида жуда кўп гаплашган”, — дея таъкидлаб ўтган футболчи. Футболчи бир неча йил Кубада истиқомат қилган ва у ерда гиёҳванд моддаларга тобеликдан даволанган.

Марадонанинг танасидаги татуировкалардан бирида Фидель Кастро акс этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марадона Фидель Кастрони “иккинчи отам” деб атади