
Бугун, 2025 йил 6 июнь куни соат 07:55 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган мебел маҳсулотлари тайёрланадиган цехлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар келиб тушди. Ҳодиса “Бобур” маҳалласи ҳудудидаги Сергели шоҳкўчасида қайд этилган.
Олинган хабар асосида зудлик билан ёнғин-қутқарув хизматининг экипажлари соат 08:07 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғинни бартараф этиш ишларига киришди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳозирги пайтда ёнғин тўлиқ назоратга олинган. Ўтиш мумкин бўлмаган ҳудудлар ўраб олинган ва одамлар хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ҳодиса жойига Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ФВБ масъуллари ҳам етиб келишган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
Махсус комиссия томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ва техник экспертиза ишлари бошланган.
Фуқароларга хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, айниқса ишлаб чиқариш цехлари ва омборхоналарда ёнғин хавфсизлиги талабларини инобатга олиш қатъий тавсия этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар