Италиянинг La Stampa нашри "Россияга ишониш вақти келди, террорга қарши умумий фронт" сарлавҳаси остида Владимир Путиннинг мақоласини чоп этди. Унда ўзаро ишончсизлик юки турли хатарларга самарали жавоб топишга халақит бериши айтилган.
Мақолада айтилишича, совуқ уруш вақтидаёқ яратилган НАТО барча тасдиқларга қарамасдан, янги шароитларга мослаштирилмаган.
Мақолада Россиянинг баъзи ҳамкорлари дунё муаммоларини ҳал қилишга умуман интилмаётганлари айтилган.
"Биз Афғонистон, Ироқ, Ливия ва бошқа давлатларда нима бўлаётганини кўрмоқдамиз. Қизиқ: террорчилик ва экстремизмга қарши курашнинг натижалари қани? Умуман, агар биз бутун дунёга қарасак, минтақа даражасида, баъзи соҳаларда, муайян натижаларга эришганмиз, бироқ террорчиликка қарши кураш муваффақият билан якунланмаган ва хатар ҳали ҳам ўсишда давом этмоқда", дейилган мақолада.
Мақола Путиннинг Валдай форумидаги нутқининг халқаро муаммоларга бағишланган қисмининг таржимасидан иборат. Путин бу нутқида қуйидагиларни айтганди: "Иқтисодий кучни ва сиёсий таъсирни қайта тақсимлаш билан боғлиқ зиддиятлар фақатгина кўпаймоқда, ўзаро ишончсизлик юки дунё ҳамжамияти олдида турган ҳақиқий чақириқ ва хатарларга самарали жавоб беришимиз учун имкониятларимизни торайтирмоқда".
Путиннинг фикрича, бу вазият "чорак аср аввал баъзи давлатларнинг элиталари томонидан қилинган хато, шошқалоқ, ўзига ишонган ҳолдаги танловнинг" оқибати бўлган.
Мақола Путиннинг суверенитет ва Россиянинг дунёдаги аҳамияти ҳақидаги сўзлари билан якунланган.
"Бизда суверенитет бутун халқаро муносабатлар тизимининг марказий тушунчаси борасида шубҳа йўқ. Уни ҳурмат қилиш, мустаҳкамлаш – бу ҳам миллий, ҳам халқаро даражада тинчлик ва барқарорлик гаровидир. Россия каби минг йиллик тарихига таянадиган давлатлар кам эмас ва биз ўзимизнинг ўхшашлигимиз, эркинлигимиз ва мустақиллигимизни қадрлашга ўрганганмиз. Биз шу билан бирга глобал ҳукмронликка, қандайдир экспансия, кимдир билан ихтилофга боришга интилмаймиз", деб айтган Путин.
"Бизнинг тушунчамизда бугунги кунда ҳақиқий етакчилик хаёлий хатарларни ўйлаб топиб, улардан фойдаланиб қолганларни ўз остига босиб олишдан эмас, балки реал муаммоларни кўриш, уларни ҳал қилишда давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмак беришдан иборат. Россия бугунги кунда ўзининг дунё ишларидаги ролини айнан шундай тушунади", деб таъкидлаб ўтган Путин.
Путин ўз нутқида шунингдек халқаро муносабатларда БМТ низомига қайтишга чақирган ва Ғарбнинг "террорчилар билан ўйин қилишини" қоралаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди