date

Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси раҳбари вазифасини бажарувчи – АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи Эрик Мейер билан учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, Мирзиёева ва Мейер икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилган.

Таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилинган. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритилган.

«Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди