date
views 163

Ноқонуний қурилма бартараф этилди

Ноқонуний қурилма бартараф этилди
Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқаро И.Р. зиммасига Янгиҳаёт тумани, “Хушнуд” МФЙдаги қарздорга тегишли хонадон манзили олдида жойлашган 252 кв.м. ер майдонига ғайриқонуний равишда эгалик қилган, шунингдек, 252 кв.м. бўлган қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Қарздор фуқаро ноқонуний равишда эгаллаб олган ер майдонини қонун талаби асосида ихтиёрий равишда ўз ҳолига келтирмаганидан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Қ.Мардиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро томонидан ноқонуний қурилма тўлиқ бузилиб, 252 кв.м. ер майдони ўз ҳолига қайтарилди.

Шу муносабат билан ижро иши ҳам тегишли тартибда тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний қурилма бартараф этилди