date
views 856

Солиқ қарзи тўланмагач 22 млрд. сўмлик бино хатланиб аукционга чиқарилди

Солиқ қарзи тўланмагач 22 млрд. сўмлик бино хатланиб аукционга чиқарилди
Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувида Беруний туманида жойлашган қарздор "JAYXUN DARYOTEKTIL" МЧЖдан жами 2,6 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, уларнинг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Беруний тумани, Кат кўчасида жойлашган Ип-калава ишлаб чиқариш цехи тегишли тартибда хатловга олинган.

Хатланган кўчмас мулк жами 22,6 млрд. сўмга баҳолатилиб, жорий йилнинг 4 июнь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш учун буюртма берилган.

Ушбу мулк сотувидан тушган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзи тўланмагач 22 млрд. сўмлик бино хатланиб аукционга чиқарилди