
Яхши ниятларда оила қурган Шахнозахон ва Абдумажид дастлаб тинч-тотув яшашди. Куёвнинг оиласи арзимас сабаблар билан жанжал чиқаришни одат қилади. Бу орада фарзандли бўлди, лекин тортишувлар тобора авж олди ва келин ўз уйига кетишга мажбур бўлди.
Қарийб 2 йиллик тортишув ва суд жараёнларидан кейин МИБ ходимлари болани онасига олиб беришга мажбур бўлди.
Икки йилдан ошиқ отасининг уйида қолган бола кетишни истамай кўзидан оққан ёш ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. МИБ ходимлари маҳалла нуронийлари билан биргаликда оилани яраштиришни мақсад қилишди.
Бир неча кунлик яраштирув ва тушунтиришлардан сўнгра оила тикланди.
Болалар байрами куни болажон учун қўш байрам бўлди. Зеро, соғлом муҳит барқарор бўлган оилаларда соғлом ва юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатадиган фарзандлар камол топади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг