date
views 505

Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади

Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Янги Тошкент шаҳрида «Петербург маҳалласи» бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди. Қайд қилинишича, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов Санкт-Петербург вице-губернатори Николай Линченко бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Музокаралар давомида шаҳарсозлик ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, Янги Тошкент шаҳрида ҳудудлараро шериклик алоқаларини мустаҳкамлашнинг рамзи сифатида «Петербург маҳалласи» турар-жой ва жамоат маконини барпо этиш ғоясига алоҳида эътибор қаратилди.

Санкт Петербург вице-губернатори Николай Линченко сўзларига кўра, лойиҳа «эски» Тошкентнинг шарқий қисмига туташ янги шаҳарнинг бир қисмига айланади ва Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган концепция доирасида амалга оширилади.

«Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасблар билан биргаликда ишлаб чиқилган концепция бўйича лойиҳани такомиллаштиришда давом этмоқдамиз. Биз маҳалла қурилишида Санкт-Петербургнинг ноёб меъморчилиги ва диққатга сазовор жойларининг таниқли элементларидан фойдаланишни режалаштирмоқдамиз. «Петербург маҳалласи» ҳудудидаги кўча ва йўл тармоғини инвестор қуради. Қурилишни бошлаш 2026 йилга мўлжалланган», деди Линченко.

Унинг эслатишича, маҳаллани ташкил этишга петербурглик мутахассисларни жалб қилиш ташаббуси 2023 йилда бўлиб ўтган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида илгари сурилган. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини қуриш дирекцияси» билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади