
Афсуски, баъзан бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлар кўрган оилалар ҳам арзимаган сабабларга кўра ажралишиб кетишади. Бунинг оқибатида фарзандларнинг таъминоти масаласи судгача етиб боради.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан, Ў.Н. ҳисобидан Д.Н. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздор алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, қарздорлик 22 млн. сўмга етган.
Ижро ҳаракатлари давомида МЖтКнинг 47 прим 4 - моддасига асосан чора кўриш учун Судга юборилган. Суд жараёнида масъуллар томонидан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила ярашиб, қайта тикланди. Шу тариқа ижро иши амалда тамомланди ва норасида болалар ота-она меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.
Бу ҳолат, оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш ва фарзандларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий механизмларнинг аҳамиятини намоён этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар