
Бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, ундирувчи Т.М. фойдасига қарздор Б.Б.дан турмуш даврида орттирилган умумий мол-мулки 18 млрд. 464 млн. 212 минг сўмга баҳоланган (автосалон) бинонинг ½ қисми 9 млрд. 232 млн. 106 минг сўм миқдоридаги улуш қарздордан ундирилиши белгиланган ижро ҳужжати мавжуд.
Шунингдек, ижро варақада ундирувчига улуш тўлаб берилгандан сўнг, ундирувчининг бинога нисбатан улуши тугатилиб, турмуш даврида олинган бинонинг мутлақ эгалиги қарздорга ўтиши белгиланган.
Бундан ташқари, Бюронинг туман бўлими иш юритувига қарздор эркакдан давлат фойдасига 370 млн. сўм, ҳамда ундирувчи аёлдан эса 353 млн. сўмга яқин давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчига ҳуқуқ ва мажбуриятлари Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тушунтирилганидан сўнг, қарздор ва ундирувчи ўзаро келишгач, бўлим томонидан мол-мулкдан улуш ундируви бўйича ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.
Қарздор ва ундирувчидан давлат фойдасига 722,1 млн. сўм миқдоридаги давлат божлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар