date

Фуқарога 302,6 млн. сўм кафолат бадали ундириб берилди

Фуқарога 302,6 млн. сўм кафолат бадали ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувида ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг 24.04.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “P.G.” МЧЖдан ундирувчи фуқаро А.Х. фойдасига жами 302 млн. 608 минг сўм кафолат бадали (иш ҳақи) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 10.06.2025 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро иши бўйича ундирувчи фуқаро билан суҳбат давомида, унинг сўзига кўра, МЧЖнинг келишуви билан қурилиш ишларида ишлаган, бироқ 2 йил давомида тадбиркор фуқарога ишлаган кунлари учун келишилган иш ҳақларини тўлаб бермаган. Фуқаро эса ўз навбатида тегишли ташкилотларга мурожаат қилган, иш судда кўриб чиқилиб, фуқаро фойдасига кафолат бадали ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси А.Хўжаев томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ишини қўзғатиш бўйича қарор қабул қилиниб, томонларга юборилган.

Қарздор тадбиркорга қарздорликни тўлаш учун берилган ихтиёрий муддат ичида иш ҳақи пуллари қопланмаган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор МЧЖга тегишли бўлган ҳисоб рақамларига банд қўйилган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни қарздор МЧЖнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкасса топшириқномаси орқали ҳисоб рақамда мавжуд пул маблағларидан 302 млн. 608 минг сўм кафолат бадали бўлим депозит ҳисоб рақамига тўлиқ ундирилиб, иш ҳақи ҳисобланган маблағ 18.06.2025 йилда ундирувчи фуқаро фойдасига ўтказиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 302,6 млн. сўм кафолат бадали ундириб берилди