
Ижтимоий тармоқларда хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учрагани айтилган видеолар тарқалди. Қўшиқчи ўз саҳифасида мазкур хабарни тасдиқлади.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, ҳодиса 19 июнь куни соат 12:20 ларда Қўрғонтепа тумани, “Хуробод” маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-138 автомобиль йўлининг 42-километрида содир бўлган.

Кадр: Instagram / Шоира Отабекова
1980 йилда туғилган Ш.О. ўзининг BYD song plus русумли транспорт воситасида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси техник шикастланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлими Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Мен автоҳалокатга учрадим. Қарама-қарши йўналишга чиқиб, сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди буни ортида ким турганини”, дейди хонанда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар