date

Гаровни яширган қарздор қарзни нақд тўлашга тўғри келди

Гаровни яширган қарздор қарзни нақд тўлашга тўғри келди
Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг тижорат банки фойдасига фуқаро Г.М.нинг кредит қарзи ундирувини гаров мулкига ҳисобланган автотранспортга қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах вилояти бошқармасига келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздор огоҳлантирилиб, гаров мулкини хатлашга келганда, яширишга уринган.

Суриштирув жараёнида қилмишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиши натижасида 30 млн. сўм қарздорлик нақд пулда ундирилиши таъминланди.

Ушбу пуллар тўлиқ қарздорликларни қоплашга йўналтирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровни яширган қарздор қарзни нақд тўлашга тўғри келди