Нукусда қидирувда бўлган шахс қурилиш объектида эканлиги аниқланди

Қисқача
Қарздор П.Қ. 17 июн куни Нукус шаҳридаги қурилиш обектларидан бирида топилди. У Д.М. фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзанди таъминоти учун ундирилиши белгиланган алиментларни тўлашдан бўйин товлаган ва қарздорлиги 19 млн. сўмдан ошган. П.Қ. яшаш манзилида топилмагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 01.04.2011-йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Д.М. фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандлари таъминоти учун қарздор П.Қ.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор П.Қ. алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 19 млн. сўмдан ошиб кетган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланганлиги сабабли унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси қидирув шуъбаси ходимлари ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор П.Қ. Нукус шаҳридаги қурилиш объектларнинг биридан топилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қарздор П.Қ. алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 19 млн. сўмдан ошиб кетган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланганлиги сабабли унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси қидирув шуъбаси ходимлари ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор П.Қ. Нукус шаҳридаги қурилиш объектларнинг биридан топилган.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…