Филиппин президентининг гиёҳванд моддаларга қарши кураш усули дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланган эди. АҚШнинг янги сайланган президенти эса Дутертенинг ушбу кампаниясига “оқ йўл” тилагани хабар қилинмоқда.
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Филиппин оролларининг президенти Родриго Дутерте билан телефон орқали боғланган ва суҳбат давомида мамлакатда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши кураш усулларини маъқуллаган, деб хабар қилмоқда Protoday.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин ороллари раҳбари Дутерте жорий йилнинг 30 июн куни расман президент этиб тайинлангач, мамлакатда оғуфурушларни йўқ қилишга қаратилган махсус операция ўтказишга буйруқ берган.
У бу орқали оролларда гиёҳванд моддалар тарқатилиши муаммосига тўлиқ чек қўйишга аҳд қилган. Айтиш жоизки, Филиппин президентининг гиёҳванд моддалар савдосига қарши бу каби кескин кураш усули дунё ҳамжамияти, шу жумладан АҚШ президенти Барак Обама томонидан кескин қораланган эди.
АҚШнинг янги сайланган президенти Трамп эса Дутертенинг ушбу кампаниясига “оқ йўл” тилади, деб ёзган нашр. Филиппин ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, жума куни Филиппин раҳбари ва АҚШнинг янги сайланган президенти телефон орқали “ўта қизиқ ва жонли” суҳбат қуришган. Етти дақиқа давом этган телефон қўнғироғи давомида, Трамп Дутертени 2017-йилда Оқ Уйни зиёрат қилишга таклиф этган.
“Ва у менинг кампаниямга омад тилади”, — дея баёнот қилган Дутерте телефон суҳбатидан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, Трамп мамлакатда оғуфурушликка қарши қаратилган кураш “ўта тўғри” олиб борилмоқда, деган фикрни билдирган. Дутерте ҳокимият тепасига келган кундан бошлаб мамлакатда оғуфурушлар ўлдирилиши ҳолати 200% ортган.
Полиция томонидан тарқатилган сўнгги маълумотларга кўра, наркотик моддалар олди-сотдисида гумон қилинган 3 минг киши шу вақт оралиғида суд ва терговсиз ўлдириб юборилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди