date
views 6 987

Twitter Yes! стартапини сотиб олди

Twitter Yes! стартапини сотиб олди

Twitter ижтимоий тармоғи Yes!

стартапини харид қилди ва унинг раҳбари Кит Коулманни Twitter вице-президенти этиб тайинлади. Twitter асосий маҳсулотини бошқариш Кремний водийсидаги энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади.

Чунки компания анча вақтдан бери фойдаланувчилар сонини оширишни уддалай олмаяпти.

Yes! билан амалга оширилган битим тафсилотлари эълон қилинмаяпти. Компания шу пайтга қадар иккита илова ишлаб чиққан: фойдаланувчилар ҳолатини билдирувчи wyd хизмати ҳамда дўстлар билан учрашувларни режалаштиришга мўлжалланган Frenzy иловасидир.

Twitter билан битим якунлангач, иккала илова ҳам ёпилиши айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Twitter Yes! стартапини сотиб олди
-->