Жажжи қизалоғингизни кузатганмисиз? У қўғирчоғини овқатлантиради, ўз тилида алла айтиб ухлатади, «тагини ҳўл қилиб қўйса», койийди… Бу шунчаки ўйин эмас. Қизалоқ ҳали ўзи ҳам англамаган ҳолда муҳим ҳаётий «роли» — оналикка тайёргарлик кўради. Бу бўлажак она тарбияси эса жуда муҳим. Шифокорларнинг таъкидлашича, аёл репродуктив саломатлиги 80 фоиз бўлажак она болалигида қайси касалликлар билан оғриган ва қандай даволанганига боғлиқ. Шунинг учун ҳам гинеколог қабулига илк бор борганингизда болалигингизда қайси касалликларга чалинганингизни албатта сўрайди. Хўш, қиз фарзанд ўстираётган оналар нималарга аҳамиятли бўлишлари керак?
Хонадонингизда қизалоқ вояга етаяпти. Унинг илк қадамлари, дастлабки сўзларидан завқланасиз, қўғирчоқлар олиб берасиз, «она-бола» ўйини ўйнайсиз. Бир неча йил ўтиб, ўша қизалоғингиз ҳақиқийсига она бўлишни истайди. Фақат афсуски, ҳаётда бу ҳаммага ҳам бирдек насиб этавермайди… Акушер-гинекологларнинг таъкидлашича, бепуштлик дардининг боши, аёл репродуктив саломатлигининг аксарият муаммолари айнан болаликка бориб тақалади. Шу боис қиз фарзанд ўстираётган ҳар бир она қизалоғининг саломатлигига жиддий эътиборда бўлиши жуда муҳим.
Оналар ён дафтарига
Ҳайз бошланишидан бир йил олдин қизалоқнинг бўйи бирдан (10-12 ойда 8 сантиметргача) ўсиши кузатилади. Лекин вазнига бирдан вазн қўшилишига ҳушёр бўлиш керак. Агар қизалоқ бу даврда ўта семирса, бели, қорнида «растяжка»лар пайдо бўлса, бу бепуштликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири — тухумдонлар поликистози синдроми аломати ҳисобланади. Аксарият қизларда 12-13 ёшда бош териси ва сочлари баттар ёғланади, юзида ҳуснбузарлар тошади, юзи, оёқлари, қорнида туклар пайдо бўлади. Буларнинг барчаси косметик эмас, тиббий муаммолар. Қизингизнинг ҳайз оғриқли бўлаётгани ҳақидаги шикоятларига ҳам эътиборсиз қараманг. Баъзида пубертат даврда қизларда бачадондан қон кетиши юзага келади. Бу 98 фоиз ҳолатда стрессни келтириб чиқаради. Болалар гинекологига ўз вақтида мурожаат қилиш қизингизнинг келажакдаги репродуктив саломатлигини сақлашга ёрдам беради.
Болалар гинекологига қачон мурожаат қилиш керак?
- Қизингизнинг ташқи жинсий аъзолари тузилиши борасида хавотирингиз бўлса;
- иккиламчи жинсий белгилар жуда эрта (8 ёшгача) ёки жуда кеч (13 ёшда) пайдо бўлса;
- 14-15 ёшда ҳам ҳайзнинг йўқлиги;
- ҳайз цикли номунтазам (оралиғи 1-2 ойдан кўп), ҳайз 7 кундан кўп давом этса, оғриқли бўлса;
- қориннинг пастки соҳасида оғриқ, қичишиш, ўзгача ажралмалар кузатилса;
- семизлик ёки вазн камлиги, терида «растяжка»лар, ҳаддан ортиқ туклилик, ҳуснбузарлар кузатилса;
«Қизим, докторга борамиз»
Қизалоқни бунга руҳан қандай тайёрлаш керак?
- Қизингиз учун руҳий сокинлик муҳитини яратинг. Уни шифокор қабулига бориш табиий, оддий ҳол эканига ишонтиринг.
- Нима бўлганда ҳам хавотирингизни билдирманг. Шифокор ҳеч қандай зиён еказмаслигига ишонтиринг. Унутманг, она ўзини қанчалар сокин, хотиржам тутса, бола ҳам ўзини бехавотир сезади.
Оддий, бироқ муҳим қоидалар
Шифокорлар қизлар жинсий гигиенасига эътиборли бўлиш катта ёшли аёллар жинсий гигиенасидан ҳам муҳимлигини таъкидлашади. Чунки қизлар жинсий тизими инфекция ва яллиғланишларга чалинувчан бўлади. Шу боис оналарга қизалоғининг саломатлиги учун бир қанча оддий қоидаларни эслатиб ўтамиз:
- Боланинг шахсий гигиена воситалари (совуни, сочиғи…)бўлишини таъминланг. Сочиқни тез-тез алмаштириб туринг.
- Чойшабларини мунтазам алмаштириб туринг.
- Ҳар куни болага тоза, икки томонидан дазмолланган ич кийим кийдиринг.
- Синтетик кийимлардан қочинг. Боланинг кийимлари имкон қадар 100 % пахта матодан бўлсин.
- Қизингизга кичиклигидан қўлларини яхшилаб ювишни (айниқса овқатланишдан олдин) ўргатинг.
- Қизалоғингизни кичиклигида чўмилтираётиб, сув боланинг думба соҳасидан жинсий аъзоларига оқиши мумкин эмас, инфекция юқиши мумкин.
- Болалар кийимларини алоҳида ювинг. Сочиқ ва ички кийимларига албатта иссиқ дазмол босинг.
- Яллиғланиш, кучли қизариш ва шишни сезсангиз, сабабини (бу инфекциями, аллергиями, витамин етишмаслигими ёки гижжа)билиш учун болалар гинекологига мурожаат қилинг.
- Қизингизга узоқ вақт пешобини тутиб туришнинг оқибати яхши эмаслигини тушунтиринг. Бу жинсий тизим ривожланишида турли ортда қолишларга сабаб бўлишини айтинг.
- Қизингиз 10-11 ёшга етганида ҳайз бошланиши, бу нима экани ҳақида билдиринг. Акс ҳолда ҳайз келганида у қўрқиб кетиши, нима қилишни билмай қолиши мумкин.
- Ҳайз даврида эса прокладкани бир кунда 2-3 марта алмаштириш кераклигини тушунтиринг.
Хуллас, азиз оналар, қизалоғингиз — бўлажак она саломатлигига ҳамиша эътиборли бўлинг! Токи келажак авлодлар соғлом бўлсин!
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди