Кубанинг ким учундир диктатор ва яна кимлар учундир нажоткори, қаҳрамони бўлган Фидел Кастро 90 ёшида вафот этди. Нашрлар энди Кубанинг янги сиёсати, АҚШ билан муносабати ҳақида таҳминларни келтирганда биз Фидел Кастронинг биз учун яхши таниш бўлган Алла Пугачёва билан муносабати ҳақида ёзишни қарор қилдик.
Фидел Кастро нафақат сиёсий ўйинларда балки, ишқий муносабатларда ҳам машҳур бўлган. Уни кўпгина машҳур аёллар ва жумладан Мерилин Манро билан ҳам муносабати ҳақида миш-мишлар юради.
Алла Пугачёва билан Фиделнинг танишуви ўзгача кечганди. Примадоннанинг “Уч кунлик бахтли онлар” қўшиғи унинг айнан Фидел Кастро билан ўтказган кунларига бағишланган дейишади. Бу ҳақида КГБнинг собиқ ходимлари Россиянинг комсомол нашрига интервью бердилар.
Ўша вақтларда КГБнинг махсус хизмати Совет давлати юлдузларининг чет-элдаги танишувларини назорат қилар эди. 1981 йилда Пугачёва Кубадаги концертидан сўнг КГБ ходимлари кўзидан ғойиб бўлади. Агентлар дарҳол Куба хавфсизлик хизмати билан боғланадилар. Шунда уларга Фидел Кастронинг ёрдамчилари «Аллани уч кун изламанг, сўнг у ўзи топилади»- деб айтадилар. Маълум бўлишича Фидел Аллани ўзининг резиденцияларининг бирига таклиф этган экан. Шундан кейин Россия махсус хизмати ходимлари Алла билан Кастро ўртасида хеч қандай муносабат ва ахборот алмашинуви бўлмаслигининг чорасини кўрадилар.
Мухлислар хонанданинг “Уч кунлик бахтли онлар” қўшиғи айнан шу романтик уч кунга бағишланган деб ҳисоблайдилар. Қўшиқ таронасини Алланинг ўзи басталаган бўлиб, шеър муаллифи Илья Резникка тегишли. Аммо, Резник бу қўшиқ Алланинг французча муҳаббатига аталган деб таъкидлайди. Чунки, ўша пайтларда Алланинг франциялик бой мухлиси билан муносабатлари бўлган. Бироқ, бу муҳаббатга ҳам махсус хавфсизлик хизмати аралашиб, танишувнинг узоққа чўзилмаслигини таъминлаган. Бу икки муҳаббатнинг қай бирига қўшиқдаги оташин сатрлар бағишланганлиги Алла Борисовнанинг ўзигагина аён. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди